Ўзбекистон | 07:47 / 15.05.2021
4012
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистонда кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда 

Фото: KUN.UZ

Бугун кундуз куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 28-33 даража иссиқ бўлади.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 30-32 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 17-22 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид