Жаҳон | 21:09 / 15.05.2021
10862
1 дақиқада ўқилади

Миср Сувайш каналини кенгайтиришни бошлади

Лойиҳага кўра, канал 10 километрга узайтирилади, 30 километр масофада жанубий қисми кенгайтирилади ва чуқурлаштирилади.

Фото: DPA

Сувайш канали маъмурияти канални кенгайтириш ва чуқурлаштириш ишларини бошлади. Бу ҳақда маъмурият раҳбари Усома Роби маълум қилди, деб хабар бермоқда Al-Youm Al-Sabia портали.

Робининг сўзларига кўра, ҳозирда ишлар март ойида Ever Given контейнер ташувчи кемаси кўндаланг туриб қолган жойда бошланган.

Лойиҳага кўра, канал 10 километрга узайтирилади, 30 километр масофада жанубий қисми кенгайтирилади ва чуқурлаштирилади.

Ўрта Ер денгизи ва Қизил денгизни бирлаштирувчи Сувайш каналининг узунлиги 193,3 километр, чуқурлиги 24 метрни ташкил этади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид