00:03 / 15.05.2021
4598

Таиландда эмланишдан бош тортганлар икки йил қамоқ жазоси олиши мумкин  

Таиланднинг Бурирам провинцияси губернатори Тачакорн Хаттхатаякул коронавирусга қарши эмланишдан бош тортганларга нафақат йирик жарима солиниши, балки 2 йиллик қамоқ жазоси берилишини кўзда тутувчи фармонни имзолади.

Фото: РИА Новости

Ҳужжатда таъкидланишича, аҳолини янада самарали эмлаш учун ҳукумат томонидан махсус вакиллар тайинланиб, улар хавф гуруҳига кирувчи одамларни эмлашдан ўтиш зарурлиги ҳақида хабардор қилади. Шунингдек, одамларга улар эмланадиган сана, вақт ва эмлаш ўтказиладиган тиббий пункт манзили маълум қилинади.

Эмлашга келмаганларга 40 минг бат (1,3 минг доллар) жарима солиниши мумкин. Ашаддий қоидабузарларни эса 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кутмоқда.

Top