Шимолий Корея Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этишдан воз кечди
Шимолий Корея 2022 йилда Қатарда ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг саралаш босқичида иштирок этишдан воз кечди. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси маълум қилди.
Шимолий Корея терма жамоаси H гуруҳида иштирок этган ва 5та ўйинни ўтказишга улгурганди. Ушбу гуруҳда, шунингдек, Жанубий Корея, Ливан, Шри-Ланка ва Туркманистон ўйнайди. Гуруҳдаги жорий вазиятга кўра, Шимолий Корея 8 очко билан 4-ўринни эгаллаётганди, Туркманистон эса пешқадам бўлиб турибди.
Эндиликда ушбу ҳолат ФИФА ташкилий қўмитасида кўриб чиқилади. Бу билан боғлиқ ҳолда Н гуруҳидаги ўйинлар жадвалида юз берадиган ўзгаришлар ҳақида кейинроқ маълум қилинади.
Аввалроқ Шимолий Корея коронавирус билан боғлиқ хавотир сабабли Токио Олимпиадасида иштирок этишдан бош тортганди.
Қатардаги жаҳон чемпионати 2022 йил 21 ноябрдан 18 декабргача ўтиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
23:13 / 27.09.2024
Шимолий кореялик ҳакерлар Германиядаги қуролсозлик компаниясига ҳужум уюштирди
11:20 / 19.09.2024
Шимолий Корея яна ракета синовларини ўтказди
09:48 / 12.09.2024
Шимолий Корея яна баллистик ракеталар учирди
14:33 / 10.09.2024