Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусободда туман солиқ инспекцияси ходими пора билан ушланди
Тошкент вилояти Юнусобод туманида туман давлат солиқ инспекцияси катта инспектори 3,5 минг доллар пора билан қўлга олинди.
ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда шаҳар прокуратураси ва департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Юнусобод туман давлат солиқ инспекцияси катта инспектори маҳаллий МЧЖ таъсисчисидан 3,5 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида ушланган.
Аниқланишича, мазкур мансабдор шахс ушбу пул эвазига масъулияти чекланган жамиятда амалга оширилиши режалаштирилаётган камерал текширувда ижобий хулоса берилишини ваъда қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:25
Жиззахда таълим тизими раҳбари пора билан қўлга тушди
14:42 / 25.02.2026
Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими Маҳмуд Холбўтаев 11 йилга қамалди
10:20 / 24.02.2026
Юнусободда 2 гектар ерни 9 млн долларга сотишга уриниш фош этилди
14:03 / 19.02.2026