Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия хорижлик абитуриентлар учун квоталарни оширди
Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, яқин хорижлик ёшларнинг Россияда таълим олиши МДҲдаги шериклар билан ҳамкорликнинг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади.
Россия хорижлик абитуриентлар учун квоталарни оширди, деб хабар берди «Азия в Центре» Telegram-канали.
Хабарда айтилишича, Россия фан ва олий таълим вазири Валерий Фальков ҳукумат аъзолари иштирокидаги йиғилишда мамлакат олий таълим муассасаларида ўқиш учун хорижлик абитуриентлардан талаб ўсганлигини қайд этди.
«Пандемия ва бошқа салбий омилларга қарамасдан, хорижлик абитуриентларнинг Россия олий таълим муассасаларида ўқишга қизиқиши юқори бўлиб турибди. Шу сабабли хориж фуқароларининг ўқиши учун квоталар сонини ошириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ерда яқин қўшниларимиз — Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон етакчи ҳисобланади», — деди у.
Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, яқин хорижлик ёшларнинг Россияда таълим олиши МДҲдаги шериклар билан ҳамкорликнинг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади.
«Аммо бу мамлакатларда рус тили ўқитилишини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим», — деди Путин.
Мавзуга оид
23:30 / 11.03.2026
Макрон G7 етакчилари Россиядан санкцияларни олиб ташламасликка келишиб олганини айтди
19:13 / 11.03.2026
Россия хорижда қўшин қўллаш учун асосларни кенгайтириши мумкин
15:45 / 11.03.2026
Кошта Россияни Эрон билан урушнинг ягона “ғолиби” деб атади
15:44 / 11.03.2026