Хитойда 70 фоиз станциялар 5G тармоғига ўтказилган
Айни пайтда Хитойда 280 миллион 5G тармоғи фойдаланувчиси мавжуд. Бу бутун дунёдаги фойдаланувчиларнинг 80 фоизини ташкил этади.
Хитой саноат ва ахборотлаштириш вазирлигининг маълум қилишича, сайёрадаги барча таянч (базовый) 5G станцияларининг 70 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келмоқда.
Шунингдек, барча 5G фойдаланувчиларининг 80 фоизи Хитойда истиқомат қилади. (819 минг станция ва 280 млн фойдаланувчи мавжуд).
Саноат ва ахборотлаштириш вазири ўринбосари Лю Хунлининг сўзларига кўра, Хитой компаниялари халқаро алоқа стандартлари ва техник шартларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этмоқда.
Айни пайтда 5G тармоғи билан боғлиқ патентга бўлган талабномаларнинг 38 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келади. Бу битта мамлакат учун энг катта рақамдир.
2020 йилнинг худди шу даврига нисбатан, Хитойнинг глобал миқёсдаги 5G тармоғи патент ҳужжатларидаги улуши 5 фоизга ўсган.
Хитой 6G тармоғи устида қизғин иш олиб бораётгани ҳақида ҳам таъкидлаб ўтилган.
Мавзуга оид
14:32
Хитойда полициячи фарзандини йўқотган аёл учун ўн йилдан бери ўғил ролини ўйнаб келмоқда
12:50
Хитой Наманганда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
01:15
АҚШ тез орада Хитойдаги сунъий интеллект технологияларига инвестиция киритишни чеклайди
20:18 / 21.10.2024