Ўзбекистон | 07:45 / 18.05.2021
3390
1 дақиқада ўқилади

18 май куни Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади 

Фото: KUN.UZ

18 майда кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади. Республика бўйича ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 32-35 даража иссиқни ташкил этади, жанубда ва чўл ҳудудларида 38 даража иссиққача бўлади.

Пойтахтда қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат 32-34 даража иссиққача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 20-25 даража иссиқ бўлади.

Кутилаётган ёмғирлар ҳисобига республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид