Адиб ва журналист Аҳмад Турсун вафот этди
Бугун, 18 май куни журналист, адиб ва таржимон, кўплаб диний-маърифий китоблар муаллифи, «Суҳбатдош», «Ҳайрат» газеталари асосчиси Аҳмад Турсун 72 ёшида оламдан ўтди.

«Тонг саҳарда юртимизнинг машҳур адибларидан, иймон-эътиқод, сийрат ва бошқа мавзуларда китоблар, мақолалар ёзган Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг вафот этганлари ҳақида бир машъум хабар келди», – дейилади Azon.uz сайти телеграм каналида.
Аҳмад Муҳаммад Турсун мусулмонлар идорасининг «Ҳидоят» журнали, «Fikrat» нашри, «Hilol nashr»да самарали меҳнат қилган.
Кўп йиллар «Атлас» ва «Наманган ҳақиқати» газетасида муҳаррир сифатида ишлаган.
У шунингдек, мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб хусусий нашрлар ривожига катта ҳисса қўшган журналистлардан бири эди.
Аҳмад Муҳаммад Турсун ўзбекистонлик таниқли диний уламо Мубашшир Аҳмаднинг отаси ҳисобланади.
Яқинларига кўра, марҳумнинг жанозаси бугун, соат 15:00да унинг Тошкент шаҳри Лабзак маҳалласидаги хонадонида ўқилади.
Kun.uz марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Мавзуга оид

21:06 / 06.05.2025
Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Жингпингга таъзия йўллади

08:12 / 23.04.2025
Шавкат Мирзиёев Кашмирдаги теракт муносабати билан Ҳиндистон раҳбариятига таъзия билдирди

21:33 / 15.02.2025
Хонанда Ширин Абдуллаева 19 ёшида вафот этди

20:30 / 30.01.2025