Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзаро жанжал пичоқбозлик билан якунига етди
Наманган шаҳрида 2001 йилда туғилган шахс 1999 йилда туғилган фуқарони ошпичоқ билан пичоқлаб қўйган.
2021 йил 12 май куни соат 19:00 ларда, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро билан ўзаро жанжаллашиб қолади ва қўлида бўлган ошпичоқ билан жабрланувчининг чап орқа курак ва чап қўл билак соҳасига уриб, тан жароҳати етказган.
Натижада, 1999 йилда туғилган фуқаро чап кўкрак қафаси ва чап билак соҳасида кесилган жароҳат ташхиси билан РШТЁИМ Наманган филиалига ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
08:56 / 16.05.2026
Наманганда 5 млн туп гул билан фестивалга тайёргарлик кўрилмоқда
14:22 / 24.04.2026
Наманган шаҳри собиқ ҳокими устидан суд бошланди
09:17 / 04.04.2026
Ноқонуний биологик фаол қўшимчаларни етказиш занжири фош этилди
15:32 / 12.03.2026