Жамият | 18:15 / 19.05.2021
5206
1 дақиқада ўқилади

Нукусда 16 ёшли қиз ўзини «Қизкетген» каналига ташлади

Миллий гвардия Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун соат 12:30ларда Миллий гвардия хизматчилари Нукус ҳудудидан ўтган «Дўстлик» каналига ўзини ташлаган 16 ёшли қизни қутқарди.

Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилган.

Қиз Нукусда яшовчи фуқаро Ж.Т. эканлиги аниқланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдин халқ тилида «Қизкетген» номини олган каналга калла ташлаган болалар нега ҳалок бўлгани ойдинлашганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид