Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда автомобил портлаши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди
Ҳозирча ушбу ҳодиса бўйича жавобгарликни ҳеч бир гуруҳ зиммасига олмаган.
Афғонистоннинг Ғилминд вилоятида содир бўлган портлаш тўққиз кишининг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар берди Tolo News телеканали.
Хабар қилинишича, портлаш Лашкаргоҳ шаҳрида юз берган. Йўл четига ўрнатилган портловчи қурилмага дуч келган автомобил портлаб кетган.
«Портлаш оқибатида яна икки киши жароҳатланди», - дейилади хабарда.
Ҳозирча ушбу ҳодиса бўйича жавобгарликни ҳеч бир гуруҳ зиммасига олмаган.
Аввалроқ Кобул шаҳрида содир бўлган портлаш оқибатида 12 киши ҳалок бўлган, 15 киши жароҳатланганди.
Мавзуга оид
18:09
Зангиотадаги пропан шохобчасида содир бўлган портлаш сабаби маълум қилинди
20:40 / 16.07.2026
Биродар Ўзбекистон бўйича позициямиз аниқ – Кобул Ўзбекистон ҳақидаги хабарларни рад этди
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
10:40 / 01.07.2026