Исроил Ғазодаги ҳарбий амалиётни тўхтатмоқчи — ОАВ
Исроил ҳукумати мисрлик воситачига Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётини тўхтатмоқчилигини маълум қилди. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Бу орада Исроилнинг Ynet портали амалиёт 20 ёки 21 майдаёқ тўхтатилиши мумкинлигини маълум қилган.
Қолган тафсилотлар келтирилмаган. Шу билан бирга, Исроил мудофаа вазири Бени Ганц зарурат юзага келса, Ғазо секторига зарбалар кучайтирилиши мумкинлигини таъкидлаб ўтган.
Ўз навбатида, Фаластиннинг Москвадаги элчиси Абдулҳофиз Нўфал Фаластин Исроил билан бевосита музокараларга тайёрлигини маълум қилган.
Аввалроқ ОАВда Исроил Ғазо секторига зарба беришни камайтираётгани маълум қилинган.
Маълумотларга кўра, Исроил ва Ғазо сектори ўртасида 10 майда бошланган навбатдаги қарама-қаршиликнинг 10 куни давомида 250дан кўпроқ фаластинлик, 12 нафар исроиллик ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
14:54 / 22.11.2024
Байден ХЖСнинг Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер беришига муносабат билдирди
17:37 / 21.11.2024
Халқаро жиноят суди Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер берди
10:31 / 21.11.2024