Жаҳон | 15:57 / 20.05.2021
7385
1 дақиқада ўқилади

Тўқаев Қозоғистон Тожикистон иқтисодиётига ёрдам беришга тайёрлигини айтди

Тожикистон пойтахтида Қозоғистон ва Тожикистон президентлари учрашуви бўлиб ўтди.

Фото:akorda.kz

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Душанбеда икки томонлама учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz.

Қайд этилишича, учрашувда томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, инвестициялар жалб этиш, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, транзит-транспорт салоҳиятини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, сув-энергетика, ҳарбий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон ва Тожикистон ўзаро савдо борасида янги чўққиларга чиқиш учун барча имкониятларга эгалигини қайд этди. У Қозоғистон Тожикистон иқтисодиётига ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини таъкидлади.

Музокаралар якунида икки давлат ўртасида қатор шартнома ва келишувлар имзоланди, дейилади хабарда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид