21:05 / 22.05.2021
9841

Истеъмолчилар Kun.uz'ни «Йил бренди» дея эътироф этди

Ўзбекистонда 2020 йилнинг энг яхши брендлари эълон қилинди.

Бугун, 22 май куни Тошкентда «MAKON Marketing Forum 2021» халқаро бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Россия, Беларус, Украина, Грузия экспертлари ўз шахсий тажрибалари ва бизнес учун мураккаб вақтда ўз ишларини қандай ривожлантириш бўйича маслаҳатлар билан ўртоқлашди.

«Форумнинг асосий вазифаси – йилда бир марта реал тажриба ва билимларга эга маҳаллий ва хорижий маърузачилар ўз реал кейслари, ўтган йилдаги кузатувларини бизнинг энг фаол маркетологларимиз ва тадбиркорларимиз билан баҳам кўришлари учун профессионал майдон яратиш», – деди Миллий маркетинг маркази раиси, форум ташкилотчиси Диёр Мирзааҳмедов.

Форумда маърузачилар чиқишлари «MAKON Marketing» YouTube-канали орқали жонли эфирга узатиб борилди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Миллий маркетинг маркази ўтган тадбир якунида IV «2020 йил бренди» мукофоти ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тўртинчи йилдирки, Ўзбекистон бозоридаги муваффақиятли маркетинги учун ўтган йил давомидаги энг фаол компания ва ташкилотлар «Йил бренди» соврини билан тақдирланиб келмоқда. Ғолиблар истеъмолчилар ва экспертлар орасида тўпланган овозлар асосида аниқланади.

Kun.uz сайти тўртинчи марта «Янгиликлар – интернет сайтлари» тоифасида истеъмолчилар талқинига кўра «Йил бренди» номинациясида ғолиб деб топилди.

Ушбу номинациянинг форум экспертлари талқинидаги ғолиби дея Gazeta.uz сайти эътироф этилди.

Овозга қўйилган брендлар 24 хил тоифага ажратилган. Истеъмолчилар ўртасидаги овоз бериш 16 апрелдан 14 майгача Telegram-ботда ўтказилиб, унда 200 мингдан зиёд истеъмолчи қатнашди. Параллел равишда Миллий маркетинг маркази ҳамкорлари ва экспертлари ўртасида ўтган сўровда эса 160дан зиёд респондент иштирок этди.

Ўзбекистонда 2020 йил брендлари

Энергетик ичимликлар

Истеъмолчилар танлови: FLASH
Экспертлар танлови: ADRENALIN RUSH

Ширин-газланган ичимликлар

Истеъмолчилар танлови: Coca Cola
Экспертлар танлови: Coca Cola

Минерал ичимлик суви

Истеъмолчилар танлови: Hydrolife
Экспертлар танлови: Montella

Кир ювиш воситалари

Истеъмолчилар танлови: Ariel
Экспертлар танлови: Persil

Қандолат маҳсулотлари

Истеъмолчилар танлови: Nestle
Экспертлар танлови: Mars

Колбаса маҳсулотлари

Истеъмолчилар танлови: Rozmetov
Экспертлар танлови: Promeat

Қаҳвахоналар

Истеъмолчилар танлови: Safia Café & Bakery
Экспертлар танлови: Чайкоф

Ресторан ва кафелар

Истеъмолчилар танлови: EVOS
Экспертлар танлови: EVOS

Озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчилар

Истеъмолчилар танлови: Express 24
Экспертлар танлови: Express 24

Маиший техника

Истеъмолчилар танлови: Samsung
Экспертлар танлови: Samsung

Бўлиб тўлаш ва кредит шартлари асосида маиший техника сотувчи дўконлар

Истеъмолчилар танлови: Ishonch
Экспертлар танлови: Texnomart

Енгил автомобиллар

Истеъмолчилар танлови: Chevrolet
Экспертлар танлови: Hyundai

Суғурта компаниялари

Истеъмолчилар танлови: Gross Insurance, O‘zbekinvest
Экспертлар танлови: Gross Insurance

Тўлов тизимлари

Истеъмолчилар танлови: Payme
Экспертлар танлови: Apelsin

Чет тилларини ўргатувчи ўқув марказлари ва курслар

Истеъмолчилар танлови: Everest Academy
Экспертлар танлови: Cambridge Learning Centre

Бизнес курслар

Истеъмолчилар танлови: Najot Ta’lim
Экспертлар танлови: Alpha Education

Банк хизматлари

Истеъмолчилар танлови: Hamkorbank
Экспертлар танлови: Kapitalbank

Олий таълим муассасалари

Истеъмолчилар танлови: Ёджу техника институти, Қўқон университети
Экспертлар танлови: Тошкентдаги Вестминстер халқаро университети

Мобил операторлар

Истеъмолчилар танлови: Beeline
Экспертлар танлови: Humans

Интернет провайдерлар

Истеъмолчилар танлови: Uzonline
Экспертлар танлови: Sarkor Telecom

Янгиликлар сайтлари

Истеъмолчилар танлови: Kun.uz
Экспертлар танлови: Gazeta.uz

Хусусий тиббиёт марказлари

Истеъмолчилар танлови: Akfa Medline
Экспертлар танлови: Akfa Medline

Девелоперлар

Истеъмолчилар танлови: Murad Buildings
Экспертлар танлови: Golden House

Озиқ-овқат чакана савдоси

Истеъмолчилар танлови: Korzinka.uz
Экспертлар танлови: Korzinka.uz

Алоҳида номинациялар

Ўзбекистон маркетингини қўллаб-қувватлагани учун:
Akfa Group

Ижтимоий йўналишда энг яхши фаолият олиб борган банк:
Kapitalbank

Шаҳар ичида шаҳар концепциясини амалга ошириш бўйича етакчи:
MJ Developers

Ўзбекистон суғурта бозорининг 2020 йилдаги етакчиси:
O‘zbekinvest

Ўзбекистонда маркетинг ривожига қўшган ҳиссаси учун:
Ҳасан ва Ҳусан Мамасаидовлар (MFaktor лойиҳаси)

Йил шахси (Marketing.uz талқинида):
Самир Ахметзянов (стратегик маркетинг мутахассиси)

Йил кашфиёти:
Havas дискаунтерлар тармоғи

2020 йилги пандемия даврида энг юқори ижтимоий масъулияти учун:
HAYAT Medical Centre

Top