Ўзбекистон | 14:09 / 22.05.2021
1213
2 дақиқада ўқилади

«Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафони бўлиб ўтди

Марғилон шаҳридаги Ҳунармандлар марказидан "Мўйноққа мадад" хайрия эковеломарафонининг Фарғона  вилоят босқичи старт олди.

Марғилон шаҳридан йўлга чиққан "Мўйноққа мадад" хайрия эковеломарафони иштирокчилари Марғилон шаҳри, Олтиариқ туманининг Файзиобод,  Полосон маҳаллаларидан,  Тинчлик шаҳарчаси  ҳамда Қўрғонча маҳаллалари ҳудудидан ўтиб, жами 43 километрлик масофани босиб,  финиш чизиғи бўлган Риштон тумани марказига келишди.  

Халқаро кулолчилик маркази хайрли ташаббус мақсадида йўлга чиққан эковеломарафончиларга Фарғона вилояти босқичида финиш вазифасини бажарди.

Иштирокчилар Халқаро ҳунармандлар марказида кутиб олинди.

Мазкур экологик тадбирни ўтказилишидан асосий мақсад Оролбўйи ҳудудида яшаётган аҳолининг  турмуш шароитларини яхшилашга кўмаклашиш мақсадида корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлар ва  фаол фуқароларнинг ихтиёрийлик асосида хайрия ва ҳомийлик маблағларини жалб этишдан иборат.

Аввалроқ, Фарғонадан велосипедда Самарқандга отланган отахонлар 7 кун деганда Фарғонага қайтиб келишгани ҳақида хабар берилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид