Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда итлар коронавирусни бир неча сонияда аниқлашга ўргатилди
Лондондаги Гигиена ва тропик тиббиёт мактаби мутахассислари махсус тайёрланган итлар одам организмидаги коронавирусни бир неча сонияда 94 фоиз аниқлик билан топа олиши мумкинлиги ҳақидаги хулосага келишди.
Мутахассислар Medical Detection Dogs хайрия ташкилотининг 6та итида тадқиқот ўтказишган. Улар бу мақсадда коронавирусга чалинган одамларнинг кийими ва ҳимоя ниқоблари намуналарини тўплашган.
Сўнгра итлар ушбу намуналар бўйича коронавируснинг кимёвий бирикмасини аниқлашга ўргатилган. Тадқиқот натижаларига кўра, итлар коронавирусни 82–94 фоиз аниқлик билан топишга муваффақ бўлган.

Эътиборлиси, улар коронавирусни аниқлаш тезлиги бўйича ПЦР-тестларни ортда қолдирган. Таъкидланишича, итлар иккитадан бўлиб ишлаб, ярим соат ичида 300 кишини текшира олади. Бу эса ўртача ҳисобда бир авиарейсдаги йўловчилар сонига тенг. Шу сабабли бу амалиётни аэропортларда қўллаш режалаштирилмоқда.
«Гап шундаки, итлар коронавирусни тестлардан кўра анча тезроқ аниқлай олади», деб айтган тадқиқот муаллифларидан бири Жеймс Логан.
Аввалроқ шундай амалиёт Хельсинки аэропортида қўлланган. У ерда махсус тайёрланган итлар ҳид бўйича йўловчиларда коронавирус бор-йўқлигини аниқлаган.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025