Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Louis Vuitton эгаси дунёнинг энг бой одамига айланди
Louis Vuitton Moët Hennessy (LVMH) гуруҳи президенти Бернар Арно Forbes Real-Time миллиардерлар рейтингига кўра, Amazon асосчиси Жефф Безосни ортда қолдириб, дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида биринчи ўринга кўтарилиб олди.
Фото: Reuters
Миллиардерлар рўйхатини реал вақтда янгилаб борувчи рейтинг маълумотларига кўра, Арнонинг бойлиги бир кунда 710 млн долларга кўпайиб, умумий ҳисобда 186,3 млрд долларга етди. Безос эса 186 млрд доллар билан 2-ўринга тушди.
Шу билан бирга, Bloomberg Billionaires Index (BBI) рейтингига кўра, Арно 162 млрд доллар бойлик билан Безосдан кейин ҳамон 2-ўринни эгалламоқда. Bloomberg маълумотларига кўра, французнинг бойлиги йил бошидан бери 47,9 млрд долларга кўпайган.
Forbes рейтингига кўра, миллиардерлар рўйхатида 3-ўринни Tesla ва SpacеХ компаниялари раҳбари Илон Маск 147,3 млрд доллар билан эгалламоқда. Етакчи бешликдан Microsoft асосчиси Билл Гейтс (125,5 млрд доллар) ва Facebook асосчиси Марк Цукерберг (114,7 млрд доллар) ҳам жой олган.
Мавзуга оид
23:59 / 20.12.2025
Илон Маскнинг 700 млрд доллардан ортиқ бойликка эга бўлган тарихдаги биринчи инсонга айланди
15:36 / 16.12.2025
Илон Маск тарихда биринчи бўлиб 600 млрд долларлик бойликка эришди
18:54 / 23.11.2025
Трампнинг бойлиги сентябр ойидан бери миллиард долларга камайди
22:26 / 16.10.2025