ОТМларда масофавий таълим шакли пайдо бўлади
Шу йилдан бошлаб, Ўзбекистондаги ОТМларда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари билан бирга, масофавий шаклда ҳам кадрлар тайёрлаш босқичма-босқич йўлга қўйилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

2021/22 ўқув йилидан бошлаб, босқичма-босқич масофавий таълим шаклида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табригида маълум қилинди.
«Қалбингиздаги эзгу орзу-интилишларни рўёбга чиқаришда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 137 та олий ўқув юрти, 339 та касб-ҳунар мактаби, 193 та коллеж ва 196 та техникум сизларга мунтазирдир.
Сизлар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий маълумот олиш имконияти ҳам яратилган. Шу мақсадда 71 та олий таълим муассасасида сиртқи, 18 та олийгоҳда кечки бўлимлар фаолият кўрсатмоқда.
Иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларидаги эҳтиёждан келиб чиқиб, сўнгги 5 йилда бакалавриат босқичида 134 та таълим йўналиши, магистратурада 147 та мутахассислик янгидан ташкил этилди.
Олий таълим муассасаларида 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич масофавий таълим шаклида ҳам кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади», – дейилади президент табригида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили янги таҳрирда қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги қонунга масофавий ва дуал таълим шакллари ҳам киритилган эди.
- Масофавий таълим – ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда, масофадан туриб, ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида таҳсил олиш;
- Дуал таълим – ҳам касбий таълимда ўқиб, ҳам ўз йўналишига мос ишда ишлаш (шу йилдан бошлаб коллеж ва техникумларда жорий этилади).
Президент ўз табригида маълум қилишича, мактаб битирувчиларини олий таълимга қамраб олиш 2030 йилда 50 фоизгача етказилиши режа қилинган.
«Ҳозирги кунда ёшларимиз учун бир вақтнинг ўзида 5 тагача олий таълим муассасасида танловларда иштирок этиш имконияти яратилди.
Битирувчи ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 2016 йилдаги 9 фоиздан 2020 йилда 25 фоизга етди. Мазкур кўрсаткични жорий йилда 28 фоизга, 2030 йилда 50 фоизга етказиш – асосий вазифамиздир.
Азим пойтахтимиз Тошкент шаҳрида дунёнинг энг илғор олийгоҳлари билан ҳамкорликда халқаро талаблар асосида ташкил этилаётган Янги Ўзбекистон университети ҳам сиз, азиз ёшларимизни жорий йилдан ўз бағрига чорлайди», – деган президент сўнгги қўнғироқ муносабати билан битирувчиларга йўллаган табригида.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Андижонда зилзила юз берди
Ўзбекистон | 17:40
-
Истанбулдаги зилзилада кучли қўрқув туфайли Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Жамият | 17:25
-
Чилонзорда янги пиёдалар йўлаги устидан «брусчатка» тўшалмоқда
Жамият | 17:12
-
Илон Маск ва молия вазири Скотт Бессент Оқ уйда жанжаллашиб кетди — Axios
Жаҳон | 17:05
Мавзуга оид

11:20 / 25.02.2025
Шавкат Мирзиёев, Садир Жапаров ва Имомали Раҳмоннинг биринчи уч томонлама саммити март охирида бўлиб ўтади

20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин

20:26 / 21.02.2025
Дронлар, СИ кибертузилмалари, роботлашган техникалар — мудофаани мустаҳкамлашнинг янги стратегиялари

12:24 / 18.02.2025