Илон Маск ва молия вазири Скотт Бессент Оқ уйда жанжаллашиб кетди — Axios
Овал кабинетда содир бўлган можарони Доналд Трамп ва бошқа амалдорлар ҳам кузатган. Маск ва Бессент ўртасидаги баҳсга Солиқ хизматига тайинланган янги бошлиқ сабаб бўлган.

Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари Илон Маск ва АҚШ молия вазири Скотт Бессент ўтган ҳафта Овал кабинетда Доналд Трамп ҳамда амалдорлар олдида жанжаллашиб кетди. Бу ҳақда икки гувоҳ ва уч нафар манбасига таяниб Axios хабар берди.
Гувоҳлардан бири ушбу саҳна ва унинг иштирокчиларини қуйидагича тасвирлайди: «Ўрта ёшдаги икки миллиардер Оқ уйнинг Ғарбий қанотидаги зални WWE (рестлинг-промоушн) деб ўйлади». Гувоҳнинг таъкидлашича, улар бир-бирини ҳақорат ҳам қилган.
Баҳс шу қадар қизғин тус олганки, Маск ва Бессент ўртасига уларни ажратиш учун ёрдамчи киришга мажбур бўлган. Axios’нинг ёзишича, ушбу жанжални ўша куни Трамп билан учрашиш учун Оқ уйга келган Италия бош вазири Жоржа Мелони ҳам эшитган. «Бу ҳақиқий томоша эди. Жуда баланд овозда бўлди», — дея таърифлаган яна бир манба.
Баҳсга Солиқ хизматига ким раҳбарлик қилиши борасидаги келишмовчилик сабаб бўлган. Трамп Маск томонидан илгари сурилган Гари Шеплини Солиқ хизмати бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинлаган. Бессент эса бу лавозимга молия вазири ўринбосари Майкл Фолкендерни қўймоқчи бўлган ва Маск унинг ортидан иш қилганидан жаҳли чиққан. Axios’нинг қайд этишича, ушбу тортишув Маскнинг услуби Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали амалдорларга қанчалик ёқмаётганини кўрсатиб берган. «Бу нима тўғри ёки нотўғрилиги учун кураш эмас. Гап назорат ҳақида кетмоқда», — дейди нашр манбаси.
Эслатиб ўтамиз, март бошларида Илон Маск ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ўртасида Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида можаро юзага келган эди. Можаро давомида Доналд Трамп ҳеч нарса демаган ва шунчаки нима бўлаётганини кузатган. Баҳс чўзилиб кетганидан кейин АҚШ президенти аралашиб, «Рубио ажойиб иш қиляпти» деган.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путин билан мулоқотдан кейин Россия ва Украина «зудлик билан» музокаралар бошлашини маълум қилди
Жаҳон | 01:09
-
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди
Жаҳон | 00:15
-
Олимлар жазирама ва сув тошқинларининг яширин хавфини аниқлади
Жаҳон | 23:51 / 19.05.2025
-
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 23:26 / 19.05.2025
Мавзуга оид

20:55 / 09.05.2025
Британияда уруш фахрийси танкда Tesla автомобилини пачақлади

22:17 / 08.05.2025
Билл Гейтс миллиардер Илон Маскни қашшоқ болалар ўлимида айблади

10:34 / 02.05.2025
Бессент: Украина билан келишув АҚШга музокараларда ёрдам беради

18:27 / 01.05.2025