Ўзбекистон | 08:23 / 25.05.2021
1634
1 дақиқада ўқилади

Бугун республиканинг катта қисмида ҳаво бироз булутли бўлади 

Фото: KUN.UZ

Бугун кундуз куни республиканинг катта қисмида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 31-36 даража иссиққача кўтарилади.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 32-34 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25 даража иссиқ бўлади. 

Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи бор.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид