Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Honor ва Google компаниялари ўзаро ҳамкорликни тиклади
Икки йиллик танаффусдан сўнг Honor 50, Honor 50 Pro ва Honor 50 Pro+ смартфонларига Qualcomm процессорлари ўрнатилади.
Хитойнинг смартфон ишлаб чиқарувчи Honor компанияси АҚШнинг Google компанияси билан ҳамкорликни тиклади.
Бренд аввалроқ июнда сотувга чиқадиган смартфонлар Qualcomm чиплари билан жиҳозланишини эълон қилганди. Шунингдек, смартфонлар Google иловаларига ҳам эга бўлади.
Компания икки йил давомида АҚШ санкциялари остида бўлган, шу сабабли Америка ишланмаларидан фойдалана олмаганди.
Маълумот берилишича, Honor 50 смартфонлари Google сервисларига эга бўлади.
Икки йиллик танаффусдан сўнг Honor 50, Honor 50 Pro ва Honor 50 Pro+ смартфонларига Qualcomm процессорлари ўрнатилади.
2019 йилда АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид соладиган қурилмалар савдосини тақиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолагач, АҚШ молия вазирлиги Huawei компаниясини қора рўйхатга киритганидан сўнг Honor ва Huawei муаммога дуч келганди. Ўшанда Google бу компаниялар билан ҳамкорликни тўхтатган.
Мавзуга оид
08:15 / 04.06.2026
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026
ЕИ Google ва Microsoft учун давлат тендерларини чеклаши мумкин
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
15:58 / 30.01.2026