Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари вилоят ҳокимига ўринбосар бўлди
Фаррух Тоиров Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Ф.Тоиров 1980 йил Денов туманида туғилган. Ички ишлар академиясини 2002 йилда бакалавр, 2004 йилда магистр йўналишлари бўйича тугатган. Мутахассислиги – ҳуқуқшунос, ҳарбий унвони – полковник.
У меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармасида масъул лавозимларда, шунингдек, Узун ва Сариосиё туманларида ички ишлар бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Фаррух Тоиров 2019 йилдан то шу кунгача Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
20:37 / 03.06.2026
Сурхондарёда туғилган тўрт оёқли чақалоқ мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтди
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026