Ўзбекистон | 08:09 / 26.05.2021
4280
1 дақиқада ўқилади

26 май куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади

Фото: KUN.UZ

26 майда кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида куннинг иккинчи яримда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 33-38 даража иссиққача кўтарилади.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, шамол 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 33-35 даража иссиққача кўтарилади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27 даража иссиқ бўлади. 

Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид