14:20 / 26.05.2021
3678

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ PricewaterhouseCoopers'дан ижобий аудит хулосасини олди

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ президентнинг 2018 йил 21 июлдаги «Ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификациялаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2020 йил 24 февралдаги «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида жадал ишларни амалга оширди.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ ижро аппарати Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини тайёрлаш (МҲХС) бўлими томонидан дунёнинг етакчи «тўртлик» аудиторлик ташкилотларига кирувчи PricewaterhouseCoopers халқаро аудиторлик ташкилоти билан ҳамкорликда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ молиявий фаолияти халқаро стандартлар талабларига биноан аудиторлик текширувидан ўтказилди.

Бугун, 26 май куни Жамият Бошқаруви раисининг ўринбосари Х.Ҳайдаров PricewaterhouseCoopers халқаро аудиторлик ташкилотининг Ўзбекистондаги масъул вакилини қабул қилди.

Чапдан биринчи «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари Х. Ҳайдаров, МҲХС бўлими бошлиғи Л. Усмонов. Ўнгда – PricewaterhouseCoopers катта менежери Н. Татибекова

Таъкидлаш жоизки, ўтказилган аудиторлик текширувлари асосида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва унинг тизим корхоналарининг 2020 йилги МҲХС асосида тайёрланган консолидацияланган (умумлашган) молиявий ҳисоботига PricewaterhouseCoopers халқаро аудиторлик ташкилотининг ижобий хулосаси олинди.

Фото: Чапда – «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари Х. Ҳайдаров. Ўнгда – PricewaterhouseCoopers халқаро аудиторлик ташкилоти катта менежери Н. Татибекова

Маълумот учун: Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) – кенг қамровли ҳисоб-китоб операцияларини қамраб олади. Бунда, МҲХС орқали аниқ, мажбурий қоидалар белгиланади.

МҲХС молиявий ҳисобдорлик, МҲХС тамойиллари ҳамда асосий ҳисоботлар турларига таянади. МҲХСга мувофиқ, активлар, мажбуриятлар, капитал, даромад ҳамда харажатлар молиявий ҳисобдорликнинг асосий элементлари ҳисобланади.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари Х.Ҳайдаров ва МҲХС бўлими бошлиғи Л.Усмонов

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ
Ахборот хизмати

Top