Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия президенти сайловлари давомат юқорилиги сабаб 5 соатга узайтирилди
Сурияда 26 май куни ўтаётган президент сайловларида давомат юқорилиги сабабли уларни яна 5 соатга узайтиришга қарор қилинди.
Сайловлар муносабати билан мамлакатда очилган 12 мингдан кўпроқ сайлов участкаси соат 7дан 19гача ишлаши керак эди. Энди эса улар ярим тунгача очиқ қолади.
Фуқаролар уч номзоддан бирига овоз беришлари мумкин бўлади. Улар орасида амалдаги президент Башар Асад, мухолифатчи Маҳмуд Аҳмад Марий ва собиқ вазир Абдулла Саллум Абдулла бор.
Сурия халқ кенгаши матбуот хизмати раҳбари Нажи Убайднинг таъкидлашича, соат 17га келиб кўплаб сайлов участкаларида овоз бериш урналари тўлиб кетган ва шу сабабли у ерга қўшимча урналар жўнатилган.
Аввалроқ Сурия президенти Башар Асад ва унинг рафиқаси Асма Асад сайловларда овоз беришган.
Маълумотларга кўра, сайловлар ҳеч қандай кўнгилсизликларсиз ўтмоқда.
Охирги кунларда Сурия пойтахти Дамашқда ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида миллий бирдамлик қўллаб-қувватловига намойишлар бўлиб ўтган. Намойишлар ташкилотчилари фуқароларни сайловларда фаол иштирок этишга чақиришган.
Сурияда 2014 йилда ўтган охирги президент сайловлари мамлакатни 2000 йилдан бошқариб келаётган Башар Асаднинг навбатдаги ғалабаси билан якунланганди. Унга сайловчиларнинг 88,7 фоизи ўз овозини берганди.
Мавзуга оид
11:39 / 01.12.2025
АҚШ ва Сурия қўшма операцияси: ИШИД қурол омборларига зарбалар берилди
21:02 / 19.11.2025
Эрдўған Туркия ўзга ҳудудларга «ҳасад қилмаслигини» айтди
16:24 / 18.11.2025
2022 йилдан бери Ўзбекистонда ёлланиш моддаси билан 338 та жиноят иши очилди
18:41 / 15.11.2025