Жаҳон | 21:53 / 27.05.2021
7361
2 дақиқада ўқилади

Туркия кенг кўламли ҳарбий денгиз машғулотларини бошлади

Машғулотларга 132та кема, 10та сувости кемаси, 43та самолёт, 28та вертолёт ва 14та дрон жалб этилган. 

Туркия ҳарбий-денгиз кучлари Эгей ва Ўртаер денгизларида кенг кўламли Denizkurdu 2021 ҳарбий машғулотларини бошлади. Машғулотларда шахсий таркибнинг 25,5 минг нафар ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда, деб хабар берди Туркия мудофаа вазирлиги.

 Қайд этилишича, машғулотларга 132та кема, 10та сувости кемаси, 43та самолёт, 28та вертолёт ва 14та дрон жалб этилган. 

 Denizkurdu 2021 машғулотлари стратегик даражадаги операцияларга тайёргарлик унсурларини ўз ичига олган.

 Якуний босқичда 83та кема Эгей ва Шарқий Ўртаер денгизидаги 22та портга киради.

Хабарда айтилишича, машғулотлар 5 июнгача давом этади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид