Жаҳон | 17:31 / 28.05.2021
8100
1 дақиқада ўқилади

Пекин йўлларида ҳайдовчисиз автомобиллар ҳаракатлана бошлади 

JD.com, Meituan ва Neolix компанияларининг ҳайдовчисиз автомобилларига махсус давлат рақамлари берилди. 

Учта компания Пекиндаги махсус ажратилган йўлларда маҳсулот етказиб беришга мўлжалланган ҳайдовчисиз автомобиллари ҳаракатланиши учун рухсат олди, деб хабар бермоқда Jiemian портали.

Рухсатнома Дасин районидаги техник-иқтисодий ривожланиш ҳудудида амал қилади. E-Town деб номланувчи мазкур ҳудуд майдони 60 квадрат километрни ташкил этади.

JD.com, Meituan ва Neolix компанияларининг ҳайдовчисиз автомобилларига махсус давлат рақамлари берилди.

Шаҳар ҳокимияти шартига кўра, етказиб берувчи робот-автолар моторсиз транспорт воситаларига тенглаштирилди. Уларнинг ҳаракатланишини суғуртачи операторлар кузатиб туриши талаб қилинади. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид