Сирдарёда поезд уриб юборган 22 ёшли аёл вафот этди
Сирдарё вилояти Ховос туманида поезд уриб юборган 22 ёшли аёл вафот этган. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 24 май куни соат 13:30 ларда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси навбатчилик қисмига темир йўлда юз берган фалокат ҳақида хабар келиб тушган. Унда «Ховос-Тошкент» йўналишидаги йўловчи электропоезди Ховос айланма йўлининг 2 километр 6 пикетида 25-30 ёшлар атрофидаги шахси номаълум аёл кишини уриб юборганлиги тўғрисида хабар берилган.
Қайд этилишича, олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу аёл 1999 йилда туғилган Ховос тумани «Гулбаҳор» МФЙда яшаган Т.Ш. эканлиги ҳамда эҳтиётсизлиги оқибатида уни электропоезд уриб юборганлиги аниқланган. Оқибатда аёл оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Таъкидланишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Бош прокуратура матбуот котибининг хабар беришича, мазкур ҳодиса юзасидан Ховос транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:12
Метро учун яна 26 та поезд харид қилинади
07:54 / 18.11.2024
Тошкент - Бухоро - Тошкент йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади
23:28 / 14.11.2024
«Миллий боғ» метро бекатида поезд техник носозлик сабаб тўхтатилди
20:45 / 12.11.2024