Британиялик олим COVID-19 Уҳанда яратилганига далиллар келтирди
Британиялик олим ўз тадқиқотида COVID-19 ўзининг табиий аждодига эга эмас ва хитойлик олимлар томонидан яратилган бўлиб, кейинчалик изларни йўқотиш учун «ретро-инженерия» ёрдамида унинг кўршапалакдан одамга ўтгандек қилиб кўрсатилгани ҳақида айтди.
DailyMail нашри британиялик олим Ангус Далглиш томонидан Quarterly Review of Biophysics Discovery илмий нашрида чоп қилиниши учун юборилаётган мақола таҳририят ихтиёрига етиб келгани ҳақида хабар берди. Тадқиқотда билдирилишича, COVID-19 намуналарида уникал «бармоқ излари» мавжуд бўлиб, у фақатгина лабораторияда ўтказилган манипуляциялар натижасида вужудга келган. Тадқиқот бўйича фунционалликни ошириш бўйича олиб борилган ишлар жараёнида SARS-CoV-2 вируси Хитой олимлари томонидан яратилганига далиллар бор.
АҚШда вақтинча ман қилинган Gain of Function тадқиқоти табиий вирусларни ўзгартириб, унинг инсонга потенциал таъсирини ўрганиш мақсадида унинг юқувчанлигини оширишни ўз ичига олган.
Тадқиқотда айтилишича, Хитой олимлари Хитой ғор кўршапалакларида топилган табиий вируснинг «асоси»ни олиб, унга янги «тикан»ни жойлаштиришган ва уни қотил COVID-19га айлантиришган.
Шу билан бирга, тадқиқотчилар Хитой олимлари «ишончли аждодига эга бўлмаган» янги вирусни яратиб қўйганликларини яшириш учун эскиси версияларни реконструкция қилишганини аниқлашган.
«Биз ретро-инженерияли вирус яратилган деб ҳисоблаймиз. Улар вирусни ўзгартиришган, кейин бир неча йил аввалги қилинган ишлар кетма-кетлигини аниқлашга уринишган», – дейди Далглиш DailyMail нашрига.
Тадқиқотда Хитой лабораторияларида «маълумотлар атай йўқ қилингани, яширилгани» ва «ўз хулосаларини билдиришни истаган Хитой олимлари буни қила олмаганликлари ёки йўқолиб қолганликлари» айтилади.
Мавзуга оид
17:27 / 24.10.2021
Уҳан марафони коронавирус сабабли охирги лаҳзаларда бекор қилинди
00:02 / 18.09.2021
Хитойлик ҳуқуқ ҳимоячиси коронавирус расман эълон қилингандан бир неча ҳафта олдин пайдо бўлганини айтди
11:24 / 05.08.2021
Уҳан шаҳридан Тошкентга биринчи юк поезди йўлга чиқди
14:40 / 03.08.2021