Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уҳан шаҳридан Тошкентга биринчи юк поезди йўлга чиқди
Жорий йил 28 июль куни Хитойнинг Хубэй провинцияси маъмурий маркази Уҳан шаҳридан биринчи юк поезди Тошкентга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Хитойнинг «Жэньминь жибао» газетаси электрон нашрига кўра, поезд Шинжон уйғур автоном райони Хоргос темир йўл постидан ўтади ва 12 кун ичида ўз манзилига етиб келади. Поездда умумий оғирлиги 600 тоннадан ортиқ бўлган болалар аравачалари, пахта толасидан тайёрланган иплар, пойабзал бўёқлари, маиший техника, кондиционерлар учун бутловчи қисмлар, мато ва бошқа истеъмол моллари ўрин олган.
«China Railway Modern Logistics Technology Co., Ltd» логистика компанияси ходимининг газета мухбирига айтишича, ушбу тўғридан тўғри темир йўл лойиҳасининг ишга туширилиши Хитой ва Ўзбекистон ўртасида саноат моллари алмашинуви ошишига ва транспорт харажатлари, товарларни етказиб бериш билан боғлиқ вақтнинг қисқаришига хизмат қилади.
2020 йилда «Хэбэй Гаои-Хоргос-Тошкент» йўналиши бўйича 50 та вагондан иборат биринчи халқаро юк поезди қатнови йўлга қўйилган эди.
Мавзуга оид
17:55 / 25.05.2026
Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:00 дан ҳаракатланади
07:00 / 24.05.2026
Тошкентдан ҳудудларга қўшимча авиа ва автобус рейслари йўлга қўйилди
22:38 / 23.05.2026
Тошкентдан воҳа вилоятларига қўшимча автобус рейслари йўлга қўйилди
13:38 / 21.05.2026