Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва карантин агентлиги ташкил этилади
Ўзбекистонда Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва карантин агентлиги ташкил этилади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинди.
“25 май куни ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Бу масаланинг аҳамиятини очиш учун битта фактни келтираман: юртимизда 1 мингдан ортиқ ўсимлик касалликлари, 3 минг турдаги зараркунанда ва 1,5 мингдан зиёд бегона ўтлар мавжуд.
Шундан 187 тури карантин объекти ҳисоблангани учун бу билан Карантин инспекцияси шуғулланган. Қолганларига қарши курашиш тизимли бўлмаган.
Айрим ҳудудларда пайдо бўлган зараркунанда ва касалликлар бошқа жойларга ҳам тарқалиб, экинларга катта зарар етказмоқда. Кимёвий воситаларни меъёрида ишлатишни назорат қиладиган идора ҳам йўқ эди. Шу боис, давлатимиз раҳбари ўсимликларни ҳимоя қилиш борасидаги ҳар бир вазифани, унга масъул органларни аниқ белгилаб бердилар”, дейди Шерзод Асадов.
Унинг маълум қилишича, “Ўзагрокимёҳимоя” жамияти тугатилиб, унинг айрим функциялари Карантин инспекцияси билан бирлаштирилиб, ушбу икки ташкилот негизида Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва карантин агентлиги ташкил этилади.
Мавзуга оид
16:52 / 10.06.2026
Шерзод Асадов Москвада Сергей Кириенко ва Дмитрий Песков билан учрашди
19:14 / 21.12.2025
Мирзиёевнинг Японияга ташрифи давомида 12 млрд доллардан ортиқ қийматдаги келишувларга эришилди
10:30 / 09.12.2025
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўрнида Бошқарув самарадорлиги агентлиги тузилди
22:02 / 20.11.2025