Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида пиёда вафот этди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида пиёда вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 31 май куни соат 12:21 ларда Пахтачи тумани Боймат маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобиль йўлининг 124-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Фуқаро Р.А. бошқарувидаги Nexia автомашинаси пиёдалар ўтиш йўлакчасидан ўтаётган пиёдаларга йўл бериш учун тўхтаган вақтда, шу йўналиш бўйлаб оралиқ масофани сақламасдан келаётган Isuzu юк автомашинаси унинг орқасидан келиб урган.

Оқибатда Nexia ичида бўлган йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, мазкур холат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
18:49 / 04.06.2026