Ўзбекистон | 08:24 / 01.06.2021
3240
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистонда иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради 

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент вилоятида кечаси баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлади. Шамол баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 34-39 даража иссиқ, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 40-43 даража иссиққача кўтарилади.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, кечаси 12-17 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 37-39 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 23-28 даража иссиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид