Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриядаги урушда 10 йил ичида 500 мингга яқин одам ҳалок бўлгани маълум қилинди
Сурия инсон ҳуқуқларига амал қилинишини кузатиш маркази (SOHR)нинг баҳолашича, мамлакатда 2011 йилда бошланган фуқаролик уруши давомида 494 минг 438 киши ҳалок бўлган. Қурбонлардан 160 мингга яқини тинч аҳоли, жумладан, 25 минги 18 ёшга тўлмаган бола бўлган.
Бундан ташқари, ҳалок бўлганлардан 80 мингини суриялик исёнчилар, 91 мингини Сурия армияси ҳарбийлари, 40 мингини ИШИД ва 28 мингини «Ҳаят Таҳрир аш-Шом» террорчи ташкилоти жангарилари ташкил қилган.
Марказ раҳбари Рами Абдулраҳмоннинг таъкидлашича, ушбу ўлимлардан аксарияти 2012 йил охиридан 2015 йил ноябригача юз берган. Шунингдек, марказ 42 мингдан кўпроқ киши Сурия турмаларида қийноқ оқибатида ҳалок бўлганини тасдиқлаган.
SOHR’нинг баҳолашича, 10 йиллик уруш вақтида 2,1 млндан кўпроқ оддий суриялик турли даражадаги жароҳатлар олган ёки ногирон бўлиб қолган. 13 млнга яқин тинч аҳоли доимий яшаш жойини ташлаб кетишга мажбур бўлган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026