Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термиз халқи газ етишмовчилигидан азобда яшаяпти. Муаммони бартараф қилиш учун 70 млрд сўм ажратилади – президент
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида вилоят фаоллари билан учрашув бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилди.
“Менга кеча ҳисобот беришди, Термиз шаҳри газ таъминоти ҳалқа шаклида эмас экан. Термиз халқи газ етишмовчилигидан азобда яшаяпти. Бу муаммони бартараф қилиш учун 70 млрд сўм ажратилади. Бу йил қишда Термиз шаҳрида газ муаммоси бўлмаслиги шарт”, деди Шавкат Мирзиёев.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ раиси Баҳодир Эшмуродов вазиятга қуйидагича изоҳ берди:
“Термиз шаҳри мамлакатимиздаги битта узатиш тармоғидан таъминланаётган ягона шаҳар ҳисобланади. Ўтган қиш мавсумида об-ҳавонинг кескин пасайиши туфайли таъминотга қийналдик. Белгиланган вазифани 1 октябргача албатта бажарамиз”.
“1 ноябргача, мен ўзим яна бир ой қўшимча муддат бераман. 70 млрд маблағ эса душанба куниёқ ажратилади”, деди президент.
Мавзуга оид
21:28 / 27.10.2025
Колорадо кончилик мактаби билан Компетенциялар маркази ташкил этилади
19:29 / 27.10.2025
Ўзбекистон президенти АҚШ делегациясини қабул қилди
17:44 / 27.10.2025
2026 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолади
11:08 / 27.10.2025