Жамият | 21:47 / 02.06.2021
2110
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда қоидани бузиб ҳаракатланган ҳайдовчи уриб юборган аёл вафот этди

Самарқанд вилояти Жомбой туманида қоидани бузиб қарама-қарши йўналишга чиққан ҳайдовчи йўл четида кетаётган аёлни уриб юборган. Оқибатда аёл ҳодиса юз берган жойда вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ  ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 27 май куни маҳаллий аҳамиятдаги 5К502 Жомбой-Ғазира автомобиль йўлининг Жомбой тумани А.Қурбонов маҳалласи ҳудудидан ўтган 2-километрида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Nexia машинаси ҳайдовчиси қоидаларни бузган ҳолда қарама-қарши йўналишга чиқиб, йўл четида кетаётган 46 ёшли аёлни уриб юборган. Оқибатда аёл оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, Жомбой туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Мавзуга оид