Ўзбекистон | 08:12 / 03.06.2021
4135
1 дақиқада ўқилади

3 июн куни Ўзбекистонда қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради 

Фото: KUN.UZ

3 июнда кундуз куни Ўзбекистонда қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 37-39 даража иссиқ, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 40-43 даража иссиққача кўтарилади.

Пойтахтда иссиқ об-ҳаво бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 37-39 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-30 даража иссиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид