Ўзбекистон | 07:52 / 04.06.2021
8916
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати янада кўтарилиши кутилмоқда 

Фото: KUN.UZ

Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши ҳисобига, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича иссиқ кўтарилиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 38-43 даража иссиқ, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 44-46 даража иссиқ бўлади.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 39-41 даража иссиққача кўтарилади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-30 даража иссиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид