Ўзбекистон | 08:32 / 04.06.2021
2335
2 дақиқада ўқилади

Избосканда алиментни вақтида тўламаган оталар жазоланди

Икки нафар ота ўз фарзандларига берилиши керак бўлган алиментларни вақтида тўламай келган.

Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Турғунов ҳисобидан ундирувчи Каримова фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун ойлик топган даромадининг 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

МИБ Избоскан туман бўлими томонидан қарздор Турғунов  алиментдан бўлган қарздорлигини ихтиёрий тўлаб қўйиши тўғрисида бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан вояга етмаган фарзанди моддий таъминотини ўз ҳолига ташлаб қўйиши 8 млн 800 минг сўм қарздорликни келтириб чиқарди.

Ёки қарздор Хасанов суднинг қарори ижросини таъминламасдан 2 нафар фарзанди моддий таъминотига бефарқлик билан қараб келиши оқибатида алиментдан 5 млн 208 минг сўм қарздорлик тўпланишига сабабчи бўлган.    

Қарздорларнинг юқоридаги ғайриқонуний ҳаракатлари Жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судида кўриб чиқилиб, уларга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Аввалроқ, алиментни ўз вақтида тўламаган андижонлик икки нафар отага қамоқ жазоси тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Мавзуга оид