Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Талабаларга академик таътил бериш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан Олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, ОТМ талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:
- ҳарбий хизматни ўташ учун;
- саломатлигини тиклаш учун;
- ҳомиладорлик ва туғиш учун;
- болаларни парвариш қилиш учун;
- оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун.
Талабанинг академик таътил олиш ҳақидаги мурожаати бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилади ҳамда ОТМ ректори (директори)нинг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Академик таътил бериладиган талабалар аризасига (ихтиёрига) кўра ОТМ ректори (директори)нинг буйруғига мувофиқ, унинг ўқиши академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ёки масофавий ёки экстернат таълим шаклига ўтказилиши мумкин.
Талабага академик таътил берилиши уни олий таълим муассасасидан четлаштириш деб ҳисобланмайди. Талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.
Академик таътилдан белгиланган муддатда қайтган талабаларга илгари ўзлаштирилган фанларни қайта ўзлаштириш мажбурияти юклатилмайди.
Мавзуга оид
20:59 / 22.08.2025
Олийгоҳ ва лицейларда дарслар қачон бошланиши маълум қилинди
12:24 / 18.02.2025
ОТМ битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашувчи дастур амалга оширилади
10:19 / 15.02.2025
Камбағал оилалар фарзандига ОТМда қўшимча грант ажратилади
13:44 / 11.02.2025