Мактабгача таълим вазирига икки ўринбосар тайинланди
4 йил давомида олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган Узоқбой Бегимқулов мактабгача таълим вазири ўринбосари этиб тайинланди. Вазирлар Маҳкамасида фаолият юритган Баҳодир Анорбоев мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосарига айланди.
Баҳодир Анорбоев мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, у бунга қадар Вазирлар Маҳкамасида фаолият юритган.
Анорбоев 24 май кунги президент йиғилишида «сусткашликка йўл қўйгани учун» ишдан олинган Қаҳрамон Олимовнинг ўрнини эгаллади.
Шунингдек, вазир ўринбосари Мақсуджон Йўлдошев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.
Унинг ўрнига Узоқбой Бегимқулов тайинланди. У 2017 йил июнидан буён Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётганди.
МТВ Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Мавлуда Асқархўжаева Kun.uz'га маълум қилишича, вазирнинг собиқ ўринбосарлари ишдан бўшатилмаган, балки бошқа ишга ўтказилган ва ўринларига янги тайинловлар амалга оширилган.
Тайинловлар сабаби ва собиқ ўринбосарларнинг қайси ишга ўтгани маълум қилинмади.
Мактабгача таълим вазири сифатида вазирлик ташкил этилган 2017 йилдан буён Агриппина Шин фаолият юритмоқда.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 24 май куни ҳудудларда мактабгача таълим муассасалари қамровини кенгайтириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди, йиғилиш танқидий руҳда ўтгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:42 / 04.09.2024
Мактабларнинг бўш ерларида ДХШ асосида боғча қуришга рухсат берилади
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
07:43 / 02.07.2024
Ўзбекистонда икки ойда қарийб 1200 та оилавий боғча ташкил этилди
18:44 / 20.06.2024