Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден ва Путин учрашуви вақтида Женева осмони парвозлар учун ёпилади
АҚШ ва Россия президентлари Жо Байден ва Владимир Путиннинг Женевадаги учрашуви вақтида шаҳар устидаги ҳаво ҳудуди ёпилади. Бу ҳақда NZZ am Sonntag нашри хабар берди.
Таъкидланишича, айни вақтда Швейцариянинг фуқаро авиацияси федерал бошқармаси (BAZL) мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари ва бошқа идоралар билан Женева осмонини ёпиш деталларини ишлаб чиқмоқда.
Бошқармада таъкидланишича, бу “пухта тайёргарлик кўрилган жараён” бўлади.
Путин ва Байден учрашуви 16 июнда бўлиб ўтади. Путин учун Женевага сафар 2020 йил январидан бери биринчи хорижий сафар бўлади.
Аввалроқ АҚШ ва Россия президентлари учрашуви Женевадаги La Grange вилласида ёки Hotel Residence Parc des Eaux Vives меҳмонхонасида ўтиши мумкинлиги маълум қилинганди.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
15:48 / 10.06.2026
Женевада Ўзбекистоннинг болалар меҳнатига қарши курашдаги ютуқлари юқори баҳоланди
09:15 / 09.06.2026