Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВда Байден ва Путин Женевада учрашиши мумкин бўлган жой айтилди
АҚШ ва Россия президентлари Жо Байден ва Владимир Путиннинг Женевадаги учрашуви La Grange вилласида ёки Hotel Residence Parc des Eaux Vives меҳмонхонасида ўтиши мумкин. Бу ҳақда Швейцариянинг NZZ am Sonntag нашри хабар берди.
Tamedia-Zeitungen нашри маълумотларига кўра, Россия 16 июнга белгиланган музокараларни 1985 йилда Собиқ иттифоқ ва АҚШ раҳбарлари Михаил Горбачёв ва Рональд Рейганнинг учрашуви ўтган Intercontinental меҳмонхонасида олиб боришни истамаган.
ОАВда маълум қилинишича, Женевадаги энг таниқли 5 юлдузли меҳмонхонадан учтасида 15 июндан 16 июнга ўтар кечаси барча хоналар банд қилиб қўйилган. NZZ am Sonntag’нинг хабар қилишича, La Grange вилласи жойлашган боғда бир неча кундан бери хавфсизлик кучлари иш олиб бормоқда. Бироқ Швейцария ташқи ишлар вазирлиги учрашув юқорида айтилган жойларда ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги ахборотни тасдиқлашдан бош тортган.
Михаил Горбачёв ва Рональд Рейганнинг учрашуви Fleur d'Eau вилласи ва Intercontinental меҳмонхонасида ўтган. Аввалроқ ОАВда меҳмонхона Байден ва Путин ўртасидаги учрашув жойи бўлиши мумкинлиги маълум қилинган. Бироқ Tamedia-Zeitungen’нинг хабар қилишича, Россия Intercontinental’да АҚШ делегацияси аъзолари жойлашганлиги сабаб, учрашувни у ерда ўтказишни истамаган. Таъкидланишича, Байден айнан шу меҳмонхонада тўхташи мумкин.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
15:48 / 10.06.2026
Женевада Ўзбекистоннинг болалар меҳнатига қарши курашдаги ютуқлари юқори баҳоланди
09:15 / 09.06.2026