Спорт | 14:25 / 07.06.2021
4841
2 дақиқада ўқилади

ДХХ Тошкент шаҳрида ёшлар учун футбол турнири ўтказади

Бугунги кунда аҳоли ва, айниқса ёшлар орасида спортни кенг тарғиб этиш, ёшларни фойдали машғулотларга жалб қилиш, спорт ва соғлом турмуш тарзини оммалаштириш мақсадида турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Давлат хавфсизлик хизмати ёшларни бирлаштирувчи ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ҳамда фойдали ўтишини таъминлаш мақсадида мини-футбол бўйича Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақасини ташкил этди.

Май ойида ушбу кичик турнирнинг туман босқичлари ўтказилиб уларда Тошкент шаҳридаги 524та маҳалладан 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар қатнашди.

Турнирнинг якуний босқичи 7-10 июнь кунлари «ЖАР» спорт мажмуасида ўтказилади.

Бугун 7 июн куни «Hilton» меҳмонхонасида шаҳар босқичи очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда саралаш босқичида фаол иштирок этган энг яхши ўйинчилар ДХХ Тошкент шаҳар бошқарма бошлиғи Хуршид Билалов томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, турнир ғолиблиги учун курашаётган жамоаларга қуръа ташланди. Мусобақа ғолиби Ўзбекистон ДХХ раиси кубогида қатнашиш имкониятини қўлга киритади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид