Жаҳон | 23:29 / 08.06.2021
7583
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларининг ярмидан кўпини олиб чиқди

 АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларининг ярмидан кўпини олиб чиқди. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучларининг марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилди.

Фото: AFP

Қўмондонликда таъкидланишича, қўшинлар олиб чиқилиши бошлангандан бери Афғонистондан 50дан кўпроқ авиарейс амалга оширилган.  

 Бундан ташқари, деярли 13 минг ҳарбий мулк ашёлари йўқ қилиш учун АҚШ мудофаа вазирлигининг таъминот бошқармасига топширилган. АҚШ, шунингдек, Афғонистон мудофаа вазирлиги ихтиёрига 6та базани топширган. «CENTCOM’нинг баҳолашича, қўшинлар ва ҳарбий техникани олиб чиқиш жараёни 50 фоиздан кўпроққа бажарилган», деб айтилган қўмондонлик баёнотида.    

 Аввалроқ АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Вашингтон Афғонистондаги вазият америкалик ҳарбийлар олиб чиқилгандан кейин ёмонлашади деб ўйламаётганини айтган. Унинг таъкидлашича, АҚШ Афғонистонни бутунлай тарк этмаяпти, мамлакатда АҚШ элчихонаси фаолияти ва америкаликлар йўлга қўйган дастурлар амал қилиши давом этади.

АҚШ апрел охиридан Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишни бошлаганди. АҚШ президенти Жо Байден қўшинлар Афғонистондан 11 сентябргача тўлиқ олиб чиқилишини айтган. Бироқ экспертларнинг таъкидлашича, бу жараён анча аввал якунланиши мумкин.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди