Иқтисодиёт | 21:57 / 08.06.2021
11733
1 дақиқада ўқилади

Жаҳон банки дунё иқтисодиёти рекорд даражада ўсишини тахмин қилди

Жаҳон банкининг маълумот беришича, жорий йилда дунё иқтисодиёти 5,6 фоизга ўсади.

Фото: Reuters

2021 йилда жаҳон иқтисодиётида кейинги 80 йил ичидаги рекорд ўсиш қайд этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Жаҳон банки ҳисоботида маълум қилинди.

Маълумот берилишича, жорий йилда дунё иқтисодиёти 5,6 фоизга ўсади.

«Бу охирги 80 йил ичида рецессиядан сўнг тикланишнинг энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади», дейилади ҳисоботда.

Жаҳон банкининг қайд этишича, 2020 йилда дунё ЯИМ 3,5 фоизга тушиб кетган. 2022 йилда жаҳон иқтисодиёти 4,3 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Аввалроқ «Ренессанс капитал» инвестиция компанияси Ўзбекистон ва Қозоғистонни МДҲнинг энг истиқболли иқтисодиётга эга мамлакатлари деб эълон қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид