Ўзбекистон | 10:59 / 08.06.2021
3242
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда ухлаб қолган ҳайдовчи содир этган йўл-транспорт ҳодисасида йўловчи вафот этди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан ўтган йўлда ухлаб қолган ҳайдовчи содир этган йўл-транспорт ҳодисасида 1 киши вафот этган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Жавлон Бахтиев хабар берди.

Маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Чорвадор қишлоғи ҳудудида 4P87 «Қарши-Еттитом» йўлининг 40-километрида йўл транспорт ҳодисаси юз берган. «Кобальт» ҳайдовчиси бошқарув пайтида ухлаб қолиб, бошқарувни йўқотган. Сўнг, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган «Исузи» юк машинасининг ортидан бориб урилган. Оқибатда «Кобальт»да йўловчи сифатида кетаётган шахс оғир тан жароҳатлари  олиб, воқеа жойида вафот этган.

Суриштирувларда, «Кобальт» ҳайдовчиси бир сутка давомидан ухламасдан машина бошқаргани аниқланган.

Қайд этилишича, тўқнашув оқибатида «Кобальт» машинаси яроқсиз ҳолга келган. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид