Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден Европа бўйлаб сафарга отланди
Байден Европага сафари доирасида Еттилик гуруҳи, НАТО, АҚШ-ЕИ саммитларида қатнашади ҳамда Россия президенти Владимир Путин билан учрашади.
АҚШ президенти Жо Байден хорижга илк сафарини бошлади. Оқ уй раҳбарининг самолёти Вашингтондаги авиабазадан Буюк Британияга йўл олди.
Байден Европага сафари доирасида Еттилик гуруҳи, НАТО, АҚШ-ЕИ саммитларида қатнашади.
АҚШ президенти 10 июн куни Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон билан учрашув ўтказади. Эртаси куни Карбис-Бэй шаҳрида Еттилик гуруҳи (Буюк Британия, Италия, Канада, АҚШ, Франция, Германия ва Япония) саммити бошланади.
Байден 13 июн куни қиролича Елизавета II томонидан қабул қилинади.
Брюсселда АҚШ президентини Белгия қироли Филипп қабул қилади ва Байден мамлакат бош вазири Александер Де Кроо билан учрашади.
Шунингдек, Байден Женевада Швейцария президенти Ги Пармелен ва ташқи ишлар федерал департаменти раҳбари Иняцио Кассис билан учрашувлар ўтказади.
Саммитлар доирасида АҚШ президенти йиғилишга ташриф буюрган бошқа давлатлар раҳбарлари билан ҳам учрашувлар ўтказиши режалаштирган.
16 июн куни эса Жо Байден Россия президенти Владимир Путин билан учрашади.
Мавзуга оид
14:34 / 04.03.2026
Европада газ нархи сўнгги уч йилдаги энг юқори даражага етди
07:43 / 04.03.2026
Африка қандай бўлиб ташланган? Европанинг мустамлака харитаси
20:42 / 21.02.2026
АҚШ ҳарбий самолётлари Европа ва Арабистондаги базалар орасида мунтазам қатнамоқда – ОАВ
15:22 / 21.02.2026