Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Душанбе Шавкат Мирзиёевни кутиб олишга тайёрланмоқда
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри аҳолиси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни кутиб олишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда “Азия-Плюс” хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун аэропортдан Варзобгача бўлган пойтахт йўллари тўсиб қўйилади.
Эрталаб соат 9дан бошлаб Аҳмадий Дониш кўчасида (аэропортдан йўл), Айний кўчаси билан кесишган жойга қадар транспорт ҳаракати чекланади. Рудакий шоҳкўчаси транспорт ҳаракати учун тўлиқ ёпилади. Шунингдек, Варзобга олиб борувчи М34 автомагистралида транспорт ҳаракати чекланади, деб хабар берган Душанбе “ГАИ” бошқармаси.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 10-11 июнь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ташриф дастурида Душанбе шаҳрида икки томонлама тадбирлар – расмий кутиб олиш маросими, тор доирадаги ва кенгайтирилган таркибдаги музокаралар, ижтимоий объектлар очилиши ва икки томонлама ҳужжатлар имзоланишига бағишланган онлайн маросимлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, давлат раҳбарлари Тожикистон пойтахтида қўшма маданий тадбирларда иштирок этадилар, Сўғд вилоятида жамоатчилик вакиллари билан учрашув ўтказиб, қатор саноат объектлари билан танишадилар.
Тадбирлар якунида Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг муҳим соҳаларини қамраб олган 30дан зиёд ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
21:28 / 27.10.2025
Колорадо кончилик мактаби билан Компетенциялар маркази ташкил этилади
19:29 / 27.10.2025
Ўзбекистон президенти АҚШ делегациясини қабул қилди
17:44 / 27.10.2025
2026 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолади
11:08 / 27.10.2025